Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши аъзолари ва қатор олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация мамлакатимизга келди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 24 январь куни ташриф доирасидаги илк тадбир, “Ўзбекистон – Туркия: таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Анжуманда Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, шунингдек, 20 дан зиёд олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этди.

Учрашув аввалида икки мамлакатнинг олий таълим тизими, соҳадаги сиёсатни белгилаш, университетлар манфаати ва мамлакатлар миллий тараққиёти режасида кўрсатилган умумий вазифалар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида университетлараро ҳамкорлик жадал ривожланиб боряпти. Айни жараёнда техника ва муҳандислик соҳасига оид фанларни ривожлантириш, шу йўналишлар бўйича кадрлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энергетика ва муқобил энергия манбалари, машинасозлик, архитектура ва қурилиш, тўқимачилик ва кимё саноати технологияси, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика тармоқлари учун мутахассислар тайёрланмоқда.

[gallery-5551]

Абдуқодир Тошқулов юртимиз таълим тизимида туб ўзгаришлар содир бўлаётгани, бу жараёнда Туркия томонининг салмоқли ҳиссаси борлигини таъкидлади. Ўзбекистонда 2016 йилга қадар 77 та олий ўқув юрти фаолият олиб борган, кейинги даврда эса соҳада яна 81 олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Сўнгги беш йилда талабалар қамрови 4 баробар ошди. Илгари мактаб, коллеж ва лицей битирувчиларининг атиги 9 фоизи ўқишга кирган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 30 фоизга етган.

Тадбирда мамлакатимизда Туркиянинг етакчи университетлари филиалларини ташкил этиш, ўзбекистонлик талабаларнинг Туркия олий ўқув юртларида таълим олиши учун грант ажратиш, таълим ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, техника ва муҳандислик соҳалари учун кадрлар тайёрлаш, математика, физика, кимё, геология каби йўналишларда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Тошкент шаҳрида Ўзбек-Турк университетини очиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

– Икки қардош эл ўртасидаги ҳамкорлик илдизи узоқ ўтмишга тақалади, – деди Эрол Ўзвар. – Айни пайт Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 2,5 мингга яқинлашди. Бугунги давра суҳбатида томонларнинг энг нуфузли университет, институтлари раҳбарлари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида йиғилган. Икки мамлакат етакчилари ташаббуси ўлароқ, “Тошкент шаҳридаги Ўзбек-Турк университети” фаолиятини йўлга қўйиш ниятидамиз.

Авваллари ҳамкорлигимиз туркшунослик, турк тили ва адабиёти, ўзбек тили ва адабиёти, минтақашунослик, Марказий Осиё халқлари тарихи йўналишларида эди. Сўнгги йилларда эса алоқалар кенгайиб, архитектура ва қурилиш, туризм ва меҳмонхона иши, енгил саноат ва тўқимачилик, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш технологиялари соҳаларини ҳам қамраб олди. Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Туркшунослик” факультети мавжуд.

Анжуман давомида “Тошкент шаҳрида Ўзбек-Турк университети”ни ташкил этиш тўғрисида тузилажак Битим ва “Ўзбек-Турк университети” тўғрисидаги Низом лойиҳалари бўйича экспертлар фикри тингланди, тақдимотлар намойиш қилинди.

У. Маҳмирзаев, Б. Худойбердиев, О.Ғуломов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия: таълим соҳасидаги кенг қамровли ҳамкорлик