Ободлик ва осойишталик манзили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Конимех туманидаги Зафаробод қўрғони йилдан-йилга обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда. Аҳоли учун қулай турмуш шароитларини яратиш, ҳудудда дам олиш ва сайр қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида бу ерда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2025 йил якунида “Навоийуран” ДК томонидан қўрғондаги сунъий кўл атрофи модернизация қилиниб, ҳудуд замонавий дам олиш масканига айлантирилди.
[gallery-31452]
Лойиҳа доирасида узунлиги 850 метр бўлган югуриш йўлаги барпо этилди. Бу аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спорт билан шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзига амал қилиши учун қулай имконият яратмоқда.
Шунингдек, ҳудудда замонавий ва хавфсиз ўйин жиҳозлари билан таъминланган болалар майдончаси ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи воркаут майдончаси ташкил этилди.
Сунъий кўл атрофида барпо этилган дам олиш зоналари, ободонлаштирилган ҳудуд ва яшил майдонлар аҳоли, айниқса, ёшлар ва болаларнинг севимли масканига айланмоқда. Бу ерда яратилган шароитлар аҳолига ҳордиқ чиқариш, табиат қўйнида мазмунли вақт ўтказиш ва спорт билан шуғулланиш имконини бермоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА