“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг халқаро йўналишлар бўйича қатновчи поездининг вагон кузатувчиси ҳамда ресторани ходими ўзаро келишган ҳолда икки фуқарони ишга киритиб қўйиш учун улардан 6500 АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/R_UVPWuuvW0" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, “уддабурон” хизматчилар Тошкент шаҳрида яшовчи ушбу фуқароларни “Тошкент – Москва” йўналиши бўйича қатновчи поездга вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилишган.
Ҳозирда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг мазкур ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
ДХХ матбуот хизмати