Глобаллашув даврида суд тизимларининг халқаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Бу суд амалиётини такомиллаштириш, тажриба алмашиш ва халқаро стандартларга мослаштириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бу жараёнда қандай ишларни амалга оширмоқда? 

Судьялар олий кенгаши котиби Хуршид Содиқов шу ҳақда маълумот берди: 

– Кенгаш Ўзбекистон суд тизимини халқаро жамоатчиликка танитиш мақсадида изчил ишларни амалга оширди. Жумладан, кенгашнинг фаолияти билан танишиш учун Германия, Индонезия, Италия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Малайзия, Туркия Республикаси судьяларидан иборат таркибда делегациялар қабул қилинди.

Кенгаш аъзолари ривожланган давлатларда тажриба алмашиш билан бирга кенгаш фаолияти тўғрисида тақдимотлар ўтказди. АҚШ Федерал суд маркази томонидан бошқариладиган "Judiciaries Worldwide" порталига Ўзбекистон суд тизими ҳақида маълумот киритилди. Бу порталда 20 дан ортиқ давлатнинг суд тизимлари ҳақида таҳлилий маълумотлар мавжуд бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу платформада қатнашиши мамлакатда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини дунёга намойиш этиш имконини берди. 

Кенгаш халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда суд амалиётини ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга оширди. Хусусан, "Минтақавий Мулоқот" (Словения) ташкилоти билан биргаликда "Асосланган гумон: қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш жиҳатлари" мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда АҚШ, Словения ва бошқа Европа давлатлари тажрибалари ўрганилиб, Ўзбекистон судьяларига халқаро амалиёт билан танишиш имконияти яратилди.

Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилоти (IOJT)нинг Оттава шаҳрида ўтган конференциясида Судьялар олий кенгаши ушбу халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди.

IOJT ўз  фаолиятини халқаро ва минтақавий конференциялар ва тажриба алмашинувлар орқали амалга оширади. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш стратегияларини муҳокама қилиш, самарали ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш  халқаро ташкилот фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Сингапурда ўтказилган "Суд тизимига ишончни мустаҳкамлаш" мавзусидаги халқаро конференцияда кенгаш аъзолари иштирок этиб, Суд бошқаруви халқаро ассоциациясига (IACA) аъзо бўлди. IACA суд тизимини бошқариш бўйича мутахассисларни бирлаштириб, судлар мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилотдир. 

Сингапурда ўтказилган конференцияда Ўзбекистон делегацияси Судьялар клуби ва суд тизимида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказди. Бу борада Ўзбекистон, АҚШ, Хитой, Сингапур, Бразилия ва Жанубий Корея делегациялари билан ҳамкорликда халқаро ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди.

2024 йилда Испанияда Судьялар бош кенгаши ва Судьялар мактаби фаолияти ўрганилди. Судьяларни тайёрлаш, судьялар корпусини шакллантириш ва уларнинг узлуксиз таълими масалалари бўйича тажриба алмашилди.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Анқарада  Судьялар кенгашлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ йиғилишида, Истанбулда эса Судьялар кенгаши раислари ва вакиллари йиғилишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Кенгаш минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Қозоғистон Судьялар олий кенгаши билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилди. Остонада судьялар фаолияти самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш тизими ва Судьялар клуби ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Кенгашга ташриф буюрган делегациялар ҳамда хорижий экспертлар жорий этилган ахборот технологиялари, жумладан, Судьялар фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш миллий тизими, Судьялар клубининг онлайн форуми, электрон имтиҳон дастури, “Психологик тест” электрон дастури тўғрисида ижобий фикрлар билдириб, бу каби дастурлар дунёда ягона ҳисобланишини эътироф этди.

Ўзбекистон Республикаси суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини оширишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш устувор йўналишлардан бирига айланмоқда. Судьялар олий кенгаши бу йўналишда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Судьялар олий кенгашининг халқаро ҳамкорлиги Ўзбекистон суд тизимининг ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Ҳамкорлик натижасида суд тизимида очиқлик, шаффофлик ва самарадорлик ошади. Бу эса, фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон суд тизимининг глобал интеграциясини таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?