Сурхондарё вилояти Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириб, азалий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон дунё давлатлари билан яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини, сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлик алоқаларини самарали ривожлантирмоқда.  

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам жаҳондаги мавжуд мураккаб вазиятда очиқ, прагматик, фаол ва яхши қўшничилик ташқи сиёсати олиб борилишини изчил давом эттириш белгилаб қўйилган. МДҲ мамлакатлари билан анъанавий, кенг қамровли ва стратегик шериклик алоқаларини бундан буён ҳам самарали кенгайтириб боришга эътибор қаратилган. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани ҳам мамлакатимизда “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатнинг амалдаги самараларидир.  

Сурхондарё вилояти ҳам Россия Федерацияси билан азалий ҳамкорлик ришталарини янгича кўринишда юксалтириб, иқтисодий-ижтимоий, гуманитар-маданий алоқаларини мустаҳкамлаётир. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган тўрт ойида Россия давлатига жанубдаги вилоятнинг ҳудудий ва тармоқ корхоналари 20,82 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди. Ўтган йил шу даврда бу кўрсаткич 5,46 миллион долларни ташкил этган эди. Тўрт ойда Россия Федерациясидан воҳага 846,3 минг долларлик товар импорт қилинди.

Сурхондарёдан Россия Федерациясига асосан ипак, пахта, мато, помидор, карам, пиёз, ўрик, ёнғоқ каби озиқ-овқат маҳсулотлари, пахта ип калаваси, кийим-кечак ва бошқа товарлар жўнатилган бўлса, дўст давлатдан батарея ва аккумуляторлар, биоқўшимчалар, бўёқлар, лак, донли чиқинди, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, мебель ва бошқа маҳсулотлар импорт қилинди.  

Давлатларимиз ўртасидаги ишончли шериклик негизида Сурхондарё вилояти билан Татаристон Республикасининг ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани ҳам эътиборга сазовордир. Шунга мувофиқ вилоят раҳбарлари ва тадбиркорларнинг Татаристонга, татаристонликларнинг эса Сурхон воҳасига сафарлари уюштирилиб, тенг шерикликка асосланган ўзаро манфаатли шартномалар имзоланмоқда, тажриба алмашилмоқда.  

Сафарлар чоғида эришилган икки томонлама муносабатлар Сурхондарё ва Татаристон раҳбарлари иштирокида муҳокама этиб борилаётир. Масалан, ўтган йилнинг октябрь ойида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон–Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми” доирасида ташкил этилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Сурхондарё делегацияси ҳам фаол иштирок этди. Унда ҳудудлар ўртасида ўзаро иқтисодий-инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликдаги янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилиб, қатор келишувларга эришилди. 209,1 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.  

Мазкур сафар доирасида вилоят делегацияси Қозон шаҳридаги кўп қаватли тураржой биноларига хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг иш фаолиятини ўрганди. Ўзаро тажриба алмашиб, хизматлар кўрсатишда жорий этилаётган янги лойиҳалар билан танишди. Вилоятдаги бошқарув сервис компанияларида Татаристон лойиҳаларини амалга оширишга келишилди. Айни пайтда мазкур келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Янги лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказилаётир.

Шу йилнинг март ойида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятига келиб, воҳа билан яқиндан танишди.  

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашувда вилоятнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти, ерости ва ерусти бойликлари тўғрисида янада кўпроқ маълумотга эга бўлди. Икки ҳудуд делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида ўзаро манфаатли қатор таклифлар илгари сурилди. Нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, инновацион технологиялар, чорвачилик, таълим каби соҳаларда  ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Сурхондарё вилояти ва Татаристон Республикасининг ўзаро ҳамкорлик, дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ҳудудларнинг маданият кунларини ташкил этиш, байрамларда делегациялар иштирокини таъминлаш юзасидан ҳам келишувларга эришилди.  

Ўтган даврда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Сурхондарё делегациясининг Татаристон Республикасига сафари ва Рустам Минниханов раҳбарлигидаги делегациянинг Сурхон воҳасидаги учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этиш учун яқинда Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация аъзолари жанубдаги воҳада бўлди.  

Мулоқотларда икки томон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, аввалги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, янги лойиҳалар устида ишлаш хусусида атрофлича фикр алмашилди. Икки тарафлама тузилган шартнома ва битимларни босқичма-босқич рўёбга чиқариш белгилаб олинди. Келишилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам самарали бўлиши қайд этилди.  

Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Шерали Жўраев бошчилигидаги делегация аъзоларининг Қозон шаҳрида ўтказилган “Россия – Ислом дунёси 2024: Казанфорум” 15-халқаро иқтисодий форумидаги иштироки ҳам икки томон учун манфаатли келишувларга бой бўлди.  

Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий - дипломатик алоқалар ишончли иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларига эга бўлганининг амалдаги яна бир ифодасидир.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Россия: Сурхондарё ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда