Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Тадбирни юксак даражада ташкил этаётгани учун Озарбайжон Республикаси Президенти, ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев Жаноби Олийлари номига айтилган самимий миннатдорлик сўзларига тўлиқ қўшиламан.

Ҳурматли Президент Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаев Жаноби Олийларига Қозоғистоннинг Ташкилотимизга самарали раислик қилаётгани учун алоҳида ташаккур айтмоқчиман.

Сизлар билан туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида кўришиб турганимизда чуқур маъно мужассам. Гўзал Қорабоғнинг дурдонаси ҳисобланган бу муқаддас шаҳар Озарбайжон халқининг сўнмас жасорати, тенгсиз матонати, чин мардлик ва бирдамлигини яққол намоён этган тарихий ғалабанинг ёрқин тимсолидир.

XX асрнинг буюк сиёсат ва жамоат арбоби, мустақил Озарбайжон давлатининг асосчиси, муҳтарам Ҳайдар Алиев таъбири билан айтадиган бўлсак, “Шушасиз – Қорабоғ, Қорабоғсиз Озарбайжон бўлмайди”.

Дарҳақиқат, ушбу бетакрор шаҳар, нафақат Озарбайжон, балки барча туркий халқлар қалбида алоҳида эҳтиром ва фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиб келмоқда.

Бугунги кунда тарихий адолат қарор топган ва яна Озарбайжон бағрига қайтган Қорабоғда ҳурматли Илҳом Ҳайдарович раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига, меъморий обидалар ва маданий ёдгорликларни қайта тиклаш борасидаги мислсиз жонбозликка кеча бевосита гувоҳ бўлдик. Сиз, азиз қардошимизнинг бундай эзгу ишларингиз яқин дўстлар сифатида барчамизга албатта чексиз қувонч ва ғурур бағишлайди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва алоҳида эътиборимиз билан ушбу бебаҳо шаҳар тимсолида бутун Қорабоғ келгусида абадий дўстлигимизнинг чинакам рамзига айланишига ишонаман.

Ҳурматли саммит иштирокчилари!

Биз бундан беш йил муқаддам айнан Озарбайжон заминида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлиб кирган эдик. Ўтган қисқа даврда 30 дан ортиқ муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ва кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйдик.

Ушбу саммитимиз глобал хавф ва хатарлар ортиб, ўзаро ишонч инқирози тобора кучайиб бораётган бир шароитда ўтмоқда. Бундай мураккаб вазиятда азалий қардошлик руҳидан куч олаётган алоқаларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни, умумий ёндашувларни ишлаб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу маънода, бугунги йиғилишимиз “Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш” шиори остида ўтаётгани долзарб аҳамиятга эга.

Қуйидаги устувор масалаларга диққатингизни қаратмоқчиман.

Савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш.

Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми барқарор ўсмоқда.

Ўтган йил якунларига кўра, умумий ўзаро товар айланмамиз ҳажми 27 фоизга ошди. Бундай юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Уни бардавом сақлаб қолишдан манфаатдормиз.

Мамлакатларимиз бугунги кунда дунёнинг асосий бозорларига чиқиш ҳамда Буюк ипак йўлини янги тарихий шароитда қайта тиклаш учун қаттиқ бел боғлаган.

Албатта, сўнгги йилларда Ташкилот доирасида бу соҳадаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда, рақамли тизимлар ишга туширилмоқда. Натижада Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Бизнес учун энг маъқул тарифларни жорий этиш ушбу йўлакнинг рақобатдошлиги ва жозибадорлигини кескин ошириши шубҳасиз.

Биз “Ягона ойна” тизими йўлга қўйилишидан, божхона-чегара ўтказиш пунктларининг узлуксиз ишлаши таъминланишидан манфаатдормиз.

Ўтган ҳафта Тошкентда ташкил этилган Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилари альянсини Ташкилотимизнинг транспорт соҳасидаги кун тартибини шакллантириш ва устувор вазифаларини амалга оширишда кенг жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

Ташкилотимиз доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақидаги таклифимизни маъқуллайсизлар, деб ишонаман.

Топшириқ берсак, навбатдаги саммитимизга қадар савдо ва транспорт вазирларимиз халқаро коридорлар имкониятларидан янада унумли фойдаланиш ва автоташувларни тўлиқ рақамлаштириш, “яшил” йўлаклар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқади.

Иқлим ўзгаришларига қарши биргаликда курашиш.

Ташкилотимиз ҳудуди иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири, десак, бу айни ҳақиқатдир.

Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун бизнинг ташаббусимиз асосида вазирлар даражасида Туркий экология кенгашини тузиш таклифини маъқуллайсизлар, деб ишонаман. Мазкур тузилма қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш айни муддао бўлар эди.

Шу ўринда туркий дунё бугунги кунда иқлим бўйича халқаро ҳамкорликда ўзининг юксак ўрни ва баланд овозига эга бўлиб бораётганини алоҳида ғурур билан таъкидламоқчиман.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Бокуда ўтказиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг XXIX Иқлим саммити (COP – 29) барча мамлакатларимиз учун улкан тарихий воқеа бўлади.

Иқлим ўзгаришлари бўйича дунё етакчилари саммити муваффақиятли ўтишига чин дилдан тилакдошмиз. Биз мазкур нуфузли анжуманда фаол иштирок этишга ва бу борада Озарбайжонга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрмиз.

Муқобил энергетика.

Биз 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларини кескин ошириш ва энергетика балансида уларнинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганмиз.

Шерикларимиз билан бирга йилига 2 гигаватт қувватдаги янги шамол ва қуёш электр станцияларини ишга туширмоқдамиз. Ушбу лойиҳалар давлат-хусусий шериклик тамойили асосида, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Қўшни Қирғизистонда гидроэлектр станцияларини Қозоғистон билан биргаликда қуриш ишларини ҳам бошлаяпмиз.

Муқобил энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилишнинг вақти-соати келди, деб ўйлайман.

Туркий дунё халқлари ўз тараққиётининг турли даврларида умумбашарий цивилизация ривожига мислсиз ҳисса қўшганлар.

Номларини жаҳон аҳли яхши биладиган улуғ аллома ва уламоларимиз иккита буюк Ренессансга асос солишган. Бу азал-азалдан халқларимиз ҳаётида инсон капитали нақадар юқори бўлганидан дарак беради.

Биз замонавий “билимлар иқтисодиёти”ни қуриш, креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун рақамли технологиялар, блок-чейн, булутли, квант ҳисоблаш технологиялари, робототехника, “тўртинчи саноат” кадрларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдормиз. Бунинг учун Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон капиталини ривожлантириш илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича ташаббусни илгари сурамиз ва уни юртимизда жойлаштиришга тайёрмиз.

Ташкилот шафелигида аниқ фанлар бўйича Ёшлар туркий олимпиадаси ва Бутунжаҳон туркшунослар конгрессини ташкил этишни ҳамда уларни келгуси йили Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этамиз.

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Тўққиз ойдан буён Ғазо секторида кечаётган қонли уруш оқибатлари бизни чуқур қайғу ва изтиробга солмоқда. Тўқнашувлар 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганини ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди.

Биз зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирамиз.

Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шартидир.

Яна бир муҳим масала.

Минг афсуски, жаҳоннинг бошқа минтақаларида уруш ва можаролар кучайиб бораётгани оқибатида ён қўшнимиз бўлган ва кўп миллионли туркий халқлар истиқомат қилаётган Афғонистондаги вазият халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолиб кетмоқда.

Ўзбекистон афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиради.

Афғонистоннинг хориждаги “музлатилган” молиявий активларини қайтариш мамлакатдаги ижтимоий вазиятни юмшатишга хизмат қилишига ишонамиз.

Янги воқелик шароитида Афғонистон масаласи бўйича Ташкилотимиз аъзоларининг умумий ва якдил ёндашувларини ишлаб чиқиш масалалари ташқи ишлар вазирларимиз мулоқотларида асосий муҳокама мавзуси бўлиши лозим.

Ҳурматли дўстлар!

Бугун илгари сурилган барча таклиф ва ташаббуслар “Туркий нигоҳ – 2040” концепцияси ҳамда Самарқанд шаҳрида қабул қилинган Туркий давлатлар ташкилотининг беш йиллик стратегияси мазмунига мос ва уйғундир.

Анжуман кун тартибига киритилган Қорабоғ декларациясининг имзоланишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг саммитидаги нутқи