Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат расмийлари
ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форумива бошқа тадбирлар ўтказилади.
Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Иордания муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Хусусан, тўқимачилик, тоғ-кон ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика каби устувор соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқалар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.