Салкам бир ҳафта давом этган, элликка яқин жамоалар иштирок этган мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги анъанавий «Бош вазир кубоги» турнири ниҳоясига етди.

Дастлаб мусобақанинг учинчи ўрин учун баҳси ташкил этилди. Унда «Агро Марказ» жамоаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги футболчиларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритишди. Ниҳоят, ҳал қилувчи финал ўйини. 

Муҳташам «Бунёдкор» стадионида икки жамоа саф тортди – «Бош вазир кубоги»нинг икки карра ғолиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Молия вазирлиги жамоалари. 

[gallery-4613]

Ҳаваскор жамоаларга нисбатан профессионал клубларга мос тарзда кечган ўйинда Олий суднинг тажрибали футболчилари рақибларини йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи бор турнирнинг бош соврини – «Бош вазир Кубоги»ни қўлга киритишди.

Мусобақанинг ёпилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ҳам тантанали равишда ташкил этилди. Ўзбекистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси масъул ходими Рашид Толипов, Олий суд раиси Козимжон Каримов, Молия вазирлиги вакили Улуғбек Абдуқаҳҳоров аввалига бир қатор жамоалар вакилларини «Ҳалол ўйин ва фаол иштироки учун» номинацияларида рағбатлантирувчи совғалар билан мукофотладилар. 

Сўнг бронза, кумуш ва олтин медалларни ўз эгаларига топширишди, тадбирнинг кульминацион нуқтаси эса Олий суд жамоасига «Бош вазир кубоги»нинг тақдим этилиши бўлди.

Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Олий суди – учинчи марта «Бош вазир» кубоги соҳиби