Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг учта гуруҳида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Саралашнинг “А” гуруҳида ўтказилган учрашувларда БАА – Ўзбекистон 0:0, Қатар – Эрон 1:0 ва КХДР – Қирғизистон 2:2 ҳисобидаги натижалар қайд этлди. Ушбу учрашувлар якунидан сўнг, мазкур гуруҳда  Эрон 20 очко билан биринчи ўринда қолди. Ўзбекистон термаси эса 18 очко жамғариб, муддатидан аввал Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизга турли йўллар билан қаршилик қилишни истаган БАА термаси 14 очко билан учинчи ўринда қолди. Қатар кутилмаган муваффақиятдан сўнг, 13 очко билан 4-ўринини янада мустаҳкамлади. Дарвоқе, БАА ва Қатар термалари энди 4-саралаш босқичда дунё биринчилиги учун яна бир саралашда ўз омадларини синовдан ўтказади.  Қирғизистон  6, КХДР 3 очко билан кейинги поғонадан ўрин олди ва бу галги мундиалдан қуруқ қолди.

Энди 10 июнь куни Ўзбекистон – Қатар, Қирғизистон – БАА ва Эрон КХДР терма жамоалари сўнгги тур учрашувларини ўтказади.  Ушбу учрашувлар шунчаки шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади.  

“B” гуруҳида Жанубий Корея сафарда Ироқни 0:2 ҳисобида таслим этди ва 19 очко билан жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олган бўлса, Иордания сафарда Ўмонни 3:0 ҳисобида таслим қилди ҳамда 16 очко билан иккинчи ўринда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. Ушбу учрашувларда мағлуб бўлган Ироқ 12, Ўмон 10 очко билан 3-4 поғоналарда қайт этилди. Кувайт меҳмони бўлган Фаластин 2:0 ҳисобидаги муваффақият самарасида 9 очко билан 5 ўринга кўтарилиб, саралашнинг 4-босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Аксинча Кувайт эса бундан ҳолатни қўлдан бой берди 5 очко билан охирги ўрин бўлди.

Бу гуруҳнинг охирги турида  Фаластин – Ўмон, Иордания – Ироқ,  Жанубий Корея – Кувайт учрашувлари ташкил этилади. Бу баҳсларда Фаластин терма жамоаси учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлса, Ироқ ва Ўмонни дуранг ҳам қаноатлантиради. 

Саралашнинг “С” гуруҳида 9-тур учрашувлари кутилмаган натижалар билан якунланди. Жумладан, Австралия ўз майдонида Японияни 1:0 ҳисобида таслим этди, Баҳрайн  меҳмони бўлган Саудия Арабистони 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан уйга қайтган бўлса, Индонезия 1:0 ҳисобида Хитойни таслим қилди.

Натижада, 8-турда мундиал йўлланмасини қўлга киритган Япониянинг очкоси 20 талигича қолди ва кейинги турда кутилмаганда 12 очко иблан 4-поғонада бораётган Индонезияга мағлуб бўлса ҳам ушбу очко билан гуруҳ етакчиси сифатида қоладиган бўлди. Австралия муҳим ғалабадан сўнг 16 очко билан иккинчи ўринда қолди ва мундиалга йўл олди. Бироқ 10-турда 13 очко билан айни дамда 3-поғонани эгаллаб турган Саудия Арабистони австралияликларни 9 та гол фарқига кўра, енга олса ушбу йўлланмани илиб кетади.  

Афсуски, Баҳрайн ва Хитой 6 очко билан гуруҳ аутсайдери сифатида жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан қуруқ қолди. Бу жамоалар 10 июнь куни шунчаки мухлислар учун майдонга тушадиган бўлди.  

Шу тариқа,  Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур якунларига кўра 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания чиқди. Ўтган турда Япония ва Эрон бундай бахтга сазовор бўлганди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон муддатидан аввал мундиалга чиққан саралашда 9-тур учрашувлари якунланди