Quacquarelli Symonds (QS) Халқаро олий таълим таҳлилий агентлиги 2025 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги – QS World University Rankings 2025 натижаларини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, мамлакатимизнинг энг улуғ таълим даргоҳларидан бири бўлган Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида (QS World University Rankings 2025) 781-790 ўринларда қайд этилиб, ТОП-1000 университетлар қаторидан жой олди.  

Мазкур глобал рейтинг университетларнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ва уларнинг битирувчиларни иш билан таъминлаш истиқболларига қўшган ҳиссаси ва бошқа факторларга асосланади.  

Ушбу натижа янги глобал рейтингда Ўзбекистоннинг олий таълим тизимидаги илк муваффақияти ҳисобланиб, хорижий мутахассислар улуши, ўқитувчи ва талабалар сонининг нисбати бўйича салмоқли ютуқларни кўрсатмоқда.  

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети хорижий ўқитувчиларнинг улуши кўрсаткичи бўйича дунё рейтингида 177-ўринни эгаллаган бўлса, Марказий Осиё олий ўқув юртлари орасида иккинчи поғонани банд этди.  

Мамлакатимиз илм-фани тараққиётига беназир ҳисса қўшиб келаётган Миллий университетнинг “Академик обро” индикатори бўйича дунёдаги энг яхши 400 та олий ўқув юртлари қаторига киритилгани ўзига хос воқеа бўлди. “Академик обро” индикатори бўйича дунёдаги мавжуд олий таълим муассасалари орасида 347-ўринда кўрсатилиши бу, таълим муассасасининг халқаро ҳамкорликдаги фаол иштироки, самарали стратегик ҳаракат омиллари, инновацион ёндашувлардан фойдаланиш ҳамда жамиятда ўз таъсир кучига эга бўлиб бораётганидан далолатдир.  

Тўлқин Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг ТОП-1000лик рейтингида