21-23 май кунлари Тошкентдаги “Заковат Арена"да йирик касб ярмаркаси бўлиб ўтади.
“TalabaExpo-2025” — бу Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, НБУ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати иштирокида ташкил этилаган кенг қамровли ташаббус бўлиб, у олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик иш берувчилар билан ёш мутахассислар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган.
“TalabaExpo-2025”да сизни қуйдагилар кутмоқда:
- бўш иш ўринлари ва стажировкалар;
- бизнес ғояларга имтиёзли кредитлар тақдим этилади;
- HR билан бевосита суҳбат;
- банк соҳасидаги имкониятлар ҳақида маълумотлар;
- маслаҳатлар ва очиқ мулоқотлар.
Алоқа маркази: 1344
(78) 148-00-10