Ўзбекистон кубогида чорак финал жуфтликлари аниқланди
Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финал ва ундан кейинги босқичларига қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра, “Нефтчи” — “Локомотив”, “Сўғдиёна” — “Андижон”, ОКМК — “Гулистон” ҳамда “Навбаҳор” — “Ғазалкент” жуфтликлари шаклланди.
Ярим финалда “Нефтчи” — “Локомотив” жуфтлиги ғолиби “Сўғдиёна” — “Андижон” учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Иккинчи ярим финал йўлланмаси учун эса ОКМК — “Гулистон” ва “Навбаҳор” — “Ғазалкент” жуфтликлари ғолиблари ўзаро баҳс олиб боради.
Шу тариқа, қуръа натижасида жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги финалигача бўлган тўлиқ йўли маълум бўлди.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport