Муносабат

Ўзбекистон ва Корея географик жиҳатдан бир-биридан узоқда жойлашган давлатлар бўлишига қарамай, уларни тарихий-маданий алоқалар ва инсоний ришталар боғлаб туради. Сабаб, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ йиллик тарихга бориб тақалади. Қадимдан корейс ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида савдо алоқалари фаол олиб борилган. Бунга қадимий Афросиёб қазилмалари деворида акс эттирилган кореяликлар тасвири ҳам мисол бўла олади.

Ҳозир ҳам Ўзбекистонда 172 мингдан зиёд корейс миллатига мансуб инсонлар истиқомат қилади, бу Марказий Осиёда яшаётган 300 минг корейслар умумий сонининг ярмидан кўпидир. Қолаверса корейс халқи ўзбек жамиятида аҳил-иноқ яшаб, ўзининг меҳнатсеварлиги билан Ўзбекистоннинг турли соҳаларда ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўз навбатида ўн минглаб ўзбекистонлик ёшлар Жанубий Кореяда ўқиб таълим олаётган бўлса, яна минглаб ватандошларимиз у ерда меҳнат қилиб Корея давлати ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Яқин тарихда боғланган муносабатлар риштасига назар солсак, Корея Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Ўтган 32 йиллик вақт давомида автомобилсозлик, энергетика, маиший техника, тўқимачилик, молия, телекоммуникациялар ва бошқа бир қатор йўналишларда иқтисодий ҳамкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу дўстона алоқалар ривожида икки мамлакат етакчилари ўртасидаги доимий мулоқотлар ҳамда бундан беш йил олдин Ўзбекистон ва Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатлари тўғрисидаги битимнинг ўрни юқори албатта. Сўнгги етти йилликда Корея Республикаси Ўзбекистоннинг етакчи савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бирига айланди. Биргина 2023 йилнинг ўзида товар айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларни ташкил этди, корейс инвестициялари ҳажми эса 7,5 миллиард доллардан ошди.

Ушбу ижобий ўзгаришлар маданий гуманитар йўналишларда ҳам фаол жадаллашмоқда, Жумладан, мамлакатимизга ташриф буюрувчи кореялик туристлар оқими ортиб бормоқда, уларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Сеул ўртасида бир ҳафтада 10 та авиапарвоз амалга оширилмоқда. Шунингдек, республикамизда Корея етакчи олийгоҳларининг 4 та филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўз навбатида, Жанубий Кореяда 11 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда. Бугунги кунда Корея маданияти уйи, Кўп тармоқли болалар клиникаси, Тошкентдаги Сеул боғи ва Сеул кўчаси дўстлик ва ҳамкорликнинг ҳақиқий рамзига айланиб улгурган.  

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг бу галги давлат ташрифи ва унинг доирасида эришилган натижалар ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва илгари суриш учун янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Жумладан, икки давлат делегациялари иштирокида бўлиб ўтган мулоқотлар якунида давлат раҳбарлари алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Шу билан бирга, иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси билан ҳукуматлараро битим, Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш, «Тошкент Фарма Парк» инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари каби 17 та шартнома имзоланди.

Шунингдек, музокаралар чоғида келгуси 3 йил учун Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун икки давлат ҳукуматлари ҳамкорлигида Ўзбекистонда минтақавий юқори технологик хаб яратиш бўйича стратегик дастур тайёрланиши белгиланди.

Стратегик дастур доирасида минерал ресурслар, яримўтказгичлар каби соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, «Яшил» водород ва аммиак ишлаб чиқариш, шунингдек, тайёр резин-техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шу ўринда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳат Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида бошланган иқтисодий лойиҳалар қисқа вақт ичида ўзининг ижобий натижаларини кўрсатган. Фикримиз тасдиғи сифатида айтиш мумкинки, жорий йил баҳорида Жиззах вилоятида KIA автомобилларини йиғиш линияси ишга туширилган эди. Ўтган 2-3 ойлик вақт давомида ушбу русумли автомобиль харидорлар кўнглидан жой олиб улгурди. Келгуси йилда йилига 60 мингдан ортиқ седан ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган.  

Шунингдек, яна бир истиқболли лойиҳа, бу «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида оптик толали алоқа кабелларини ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган «Global Optical Communication Uzbеkistan» масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасидир. Ушбу корхонага 2019 йили «Oʼzbektelekom» акциядорлик компанияси ва Жанубий Кореянинг «Global Optical Communication Co. Ltd.» ҳамда «Uni Asset Global Co. Ltd.» компаниялари билан биргаликда асос солинган.

Ҳозирда корхонада импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жадал ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, корхона ишга туширилишининг биринчи босқичида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 32 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи босқичда, яъни бугунги кунда бу кўрсатгич 60 фоиздан ортган.

Қувонарлиси, «Global Optical Communication» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида бугунги кунда яратилган даромадли янги иш ўринларида меҳнат қилаётган 115 нафар ишчи-хизматчининг асосий қисмини маҳаллий ёшлар ташкил этади.

Албатта, бу галги ташриф ва унинг доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, қолаверса, истиқболга йўналтирилган мақсадларнинг белгилаб олинганлиги яқин келажакда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожида янги саҳифа очилишига хизмат қилади. Қолаверса, ушбу лойиҳалар ривожи икки минтақадаги қўшни давлатларнинг иқтисодий тараққиётида ҳам муҳим аҳамият касб этади.  

Музафара Абдиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Корея: эришилган келишувлар икки минтақа тараққиётида янги саҳифа очилишига хизмат қилади