Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қачон ташкил этилган? Ушбу ташкилотнинг номи неча марта ўзгарган? Уюшма ташкил этилган пайтдан айни кунгача унга кимлар раҳбарлик қилган?

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов уюшма музейи ташкил этилиши бўйича қуйидагиларни гапириб берди.  

 –Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 1957 йил август ойида 7 нафар ташаббускор гуруҳ аъзолари томонидан фаолиятини бошлаган. Ўтган йиллар давомида уюшма Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси номи остида фаолият олиб борган. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги қарорига мувофиқ уюшма негизида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма 1996 йилдан 2004 йилгача фаолият олиб борди. Шундан сўнг жамғарма негизида  Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қайта ташкил этилди.    

 Уюшмамиз ташкил этилганига 66 йилдан ортиқ вақт ўтди. Ўтган вақт мобайнида уюшмамизга 11 нафар утоз журналистлар раҳбарлик қилган.  Бизда уюшмани ташкил этилиши билан боғлиқ бир қанча маълумотлар бор. Биз анашу маълумотларни ва материалларни асраб-авайлаб Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси тарихи музейини ташкил этиш ҳаракатидамиз. Шу ишлар доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига 1957 йилдан айни кунгача раҳбарлик қилиб келган уюшма раислари ҳақида маълумотларни жамладик, уларнинг расмларини портрет шаклида тайёрладик. Албатта, бу расмларни йиғиш осон бўлмади.  

 2016 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг навбатдан ташқари конференциясида уюшмага Саъдулла Ҳакимов раис этиб сайланган. С.Ҳакимов 2016-2020 йилларда раҳбарлик қилган. Уюшмага 2021 йил Олимжон Ўсаров раис лавозимига сайланган. О.Ўсаров 2022 йил декабрь ойигача уюшмада раис лавозимида ишлади.  

 Уюшма тарихи музейини ташкил этиш билан боғлиқ бу борадаги ишлардан кўзланган асосий мақсад уюшма тарихи ҳақидаги маълумотларни  ва материаллар билан  ёш журналистларимизни таништиришдан иборат.    

 Гулноза Бобоева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси музейи ташкил этилмоқда