Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда уюшма фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов бошқарган ушбу конференцияда Президентимиз томонидан оммавий ахборот воситаларига, журналистларга катта эътибор қаратилаётгани, юксак ишонч билдирилаётгани, бу эса соҳа вакиллари зиммасига улкан масъулият юклаши таъкидланди. Айни пайтда бугунги ўзбек журналистикаси бундан тўрт-беш йил аввалги медиа соҳадан тубдан фарқ қилади.

Тадбирда уюшманинг 2019-2021 йиллардаги фаолияти ҳақида уюшма раисининг ўринбосари Ҳ.Салимовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, ўтган вақт мобайнида давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари, уюшма устави, йиллик режа ва "Йўл харита"лари , бир қатор дастурлар ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 

"Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси" қабул қилинди. Мазкур кодекс бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Кенгаш таркиби тажрибали, таниқли ва устоз журналистлардан шакллантирилди. Ҳисобот даврида ушбу кенгаш жамоаси томонидан касб этикаси қоидалари бузилгани тахмин қилинган ҳолатлар ўрганилиб, бир неча маротаба муносабат билдирилди. Тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ёш журналистлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга эътибор берилди. "Ёш юраклар садоси", "Журналист ва ҳаёт" лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди. Мунтазам тарзда ташкил этилган медиа турлар оммавий ахборот воситалари ходимларини жойлардаги ислоҳотлар одимлари билан яқиндан таништириш имконини берди.

[gallery-2676]

Кейинги йилларда уюшманинг халқаро алоқаларини янада кенгроқ йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Бундай ҳамкорлик журналистларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўтган вақт мобайнида "Олтин қалам" , "Энг улуғ, энг азиз", "Ғалаба-75" танловлари муваффақиятли ўтказилди. Медиа форумлар, пресс- турлар, давра суҳбатлари ва анжуманлар журналистларнинг касбий маҳоратини чархлашга хизмат қилди.

Анжуманда бугунги янгиланаётган жараёнда ижодий уюшманинг фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг замон руҳи билан ҳамоҳанглигини тобора кучайтириш долзарблиги таъкидланди. Уюшманинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли, деб баҳоланди. 

Конференцияда тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди ва маъқулланди. 
Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Журналист-ҳуқуқшунос, "Нуроний" газетаси бош муҳаррири Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси этиб сайланди.

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар ижодий уюшмасига ким раис бўлди?