Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ишчи делегацияси аҳолининг ижтимоий муҳофазаси масалаларида тажриба алмашиш мақсадида Хитой Халқ Республикасида ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф давомида делегация вакиллари турли хилдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун кенг қамровли хизматлар кўрсатувчи Пекин ногиронлар кўргазма маркази фаолияти билан танишди.

Марказ 2022 йил март ойида Пекин Ногиронлар федерацияси ҳузурида ташкил этилган бўлиб, барча учун инклюзивлик ва тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган.  

Марказ компьютер саводхонлиги курслари, тил курслари ва ижодий маҳорат дарсларини ўз ичига олган таълим дастурлари билан шуғулланади.

Шунингдек, касбий реабилитацияни қўллаб-қувватлаш учун амалиёт дастурлари ва маслаҳат хизматларини тақдим этади ҳамда ижтимоий интеграцияни тарғиб қилувчи спорт ва маданий тадбирларни ўтказади. Семинарлар ва ғамхўрлик гуруҳлари оилаларни ахборот билан таъминлашга хизмат қилади.

Ташриф натижасида делегация вакиллари томонидан мазкур марказнинг Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган илғор тажрибалари ва интеграция дастурлари муҳимлиги қайд этилди. Турли ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик марказга самарали ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш имконини беради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ишчи делегацияси Пекин ногиронлар кўргазма марказида бўлди