10-12 июнь кунлари Ўзбекистон яна дунё инвесторлари диққат марказида бўлади – мамлакатимиз пойтахтида IV Тошкент Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир бир неча йилдирки сармоявий истиқбол ва иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун муҳим халқаро майдонга айланган. Бу галги форумнинг аҳамияти, айниқса, юқори. Зеро, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлати сифатида мавқеини ишонч билан мустаҳкамламоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов хорижий нашрлар учун берган интервьюсида сўнгги етти йилда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвесторлар учун тубдан яхшиланган шарт-шароитларни алоҳида таъкидлади. Хусусан, нисбатан қисқа давр ичида юртимизга 90 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этилгани минтақа миқёсида ҳам салмоқли кўрсаткич. Ўтган йил иқтисодиётимиз 6 фоиз ўсди, бу эса танланган йўналиш тўғрилигини тасдиқлайди.

Мамлакатни ялпи ички маҳсулоти қиймати 200 миллиард долларга чиқадиган кучли давлатга айлантириш режаси акс этган “Ўзбекистон-2030” стратегияси шунчаки сўздаги лойиҳа эмас. Бу жараён хорижий инвестиция асосий ўрин тутадиган йўл харитаси билан мустаҳкамланган. Тошкент инвестиция форуми эса давлат ва бизнеснинг асосий мулоқот майдонига айланмоқда. Охирги, учинчи форумда рекорд даражадаги 26,6 миллиард долларлик шартномалар имзолангани фикримизга далилдир.

2022 йилдан буён имзоланган инвестиция битимлари миқдори 44 миллиард доллардан ошган. Лойиҳаларнинг аксарияти амалга оширилган ёки қурилиш босқичида. Энг фаол инвесторлар – Саудия Арабистони, Хитой, Россия ва бир-бирини тўлдирадиган турли тажриба ва технологияларга эга давлатлар ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон дунёга эшикларини очиб, инвесторларни машинасозлик, автомобилсозлик, электроэнергетика, молиявий технология ва ҳатто сунъий интеллект соҳасидаги йирик лойиҳаларнинг бир қисми бўлишга таклиф қилмоқда. Бўлажак форумнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, тарихан илк сармоявий кўргазма сифатида йирик компанияларга лойиҳаларини, маҳаллий бизнес вакилларига ўз салоҳиятини халқаро аудиторияга намойиш этиши имконини беради.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон инвесторлар учун жозибадор марказга айланмоқда