Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти вакиллари билан “Ўзбекистон – Ҳуқуқ устуворлиги индексида” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда адлия вазири ўринбосари М.Икромов, Жаҳон одил судлов лойиҳаси ижрочи директори Элизабет Андерсен ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Самарали бошқарув” дастури раҳбари Виктор Кесслер кириш сўзи билан иштирок этди.  

Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти вакиллари томонидан Ҳуқуқ устуворлиги индексини шакллантириш методологияси, маълумотларни тўплаш ва уларнинг ишончлилигини тасдиқлаш жараёнлари бўйича батафсил маълумот берилди.  

Халқаро экспертлар Ўзбекистон мазкур индексда кейинги  йилларда энг тез ўсишга эришган давлатлар қаторида биринчи ўринда эканини эътироф этди.  

Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тақдимот қилинди.  

Тадбир давомида Жаҳон одил судлов лойиҳаси вакиллари  Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган индексдаги позициясига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича тавсиялар билдирди.  

Э.Андерсен Ўзбекистонда жорий қилинган Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси ижобий тажриба эканини эътироф этиб, намуна сифатида бошқа мамлакатларга ҳам тавсия қилиш мумкинлигини таъкидлади.  

Тадбир якунида томонлар савол-жавоблар ва муҳокамалар асносида ўзларини қизиқтирган масалаларга жавоблар олди ҳамда ўзаро доимий мулоқот ва ҳамкорликни келгусида ҳам давом эттиришга келишиб олди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида энг тез ўсишга эришган давлатлар қаторида