Хитойнинг Чунсин университетида Хитой – Ўзбекистон илмий-технологик ҳамкорлигига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди. Ушбу симпозиум Хитой ва Ўзбекистондан келган экспертларни бирлаштирди.

Симпозиум давомида Чунсин университети президенти, профессор Ван Шусин ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти С.Мирзаев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида мазкур университетда ҳозирда Ўзбекистоннинг 14 та илмий муассасалари билан ҳамкорликда “Шаҳар зилзилабардошлиги“ бўйича Хитой – Ўзбекистон илмий-технологик ҳамкорлик ва техник тренинг лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа режасининг якунида ўтказилган илмий симпозиумда Ўзбекистоннинг 14 та муассасасидан иштирок этган 35 нафар ёш олимга сертификатлар топширилди. Шунингдек, Хитой – Ўзбекистон шаҳар тадқиқотлари қўшма лабораториясида иштирок этиш учун ариза топширган ўн бешта ташкилотга эсдалик белгилари тақдим этилди.

Симпозиум Хитой ва Ўзбекистон ўртасида фан ва технологиялар ҳамда муҳандислик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: фан ва технологиялар ҳамда муҳандислик соҳасида муҳим қадам