Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси А.Бобоев бошчилигидаги делегация Туркия Республикаси Ҳисоб суди (Олий аудит органи) ташкил топганининг 162 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш мақсадида амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлди.

Тантанали тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Қуртулмуш, Туркия Ҳисоб суди раиси Метин Енер, Туркия Олий суд органлари аъзолари, шунингдек, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон Олий аудит органларининг раҳбарлари иштирок этди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия Олий аудит органлари раҳбарлари ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилди. 

Унда томонлар давлат молиявий назоратига оид масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Туркия Ҳисоб суди раиси Метин Енер Ўзбекистонда ташқи аудит тизимини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўртасида янгиланган Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Унга кўра, яқин келажакда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторларининг малакасини ошириш учун Туркияга юбориш ҳамда Туркиялик консультант-экспертларни Тошкентда қабул қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришди. 

Анқарага ташриф доирасида Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Қуртулмуш билан ҳам учрашув ташкил этилди.

Учрашувда мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларга юксак баҳо берилди. 

Нуман Қуртулмуш, шунингдек, икки давлат етакчилари ўртасидаги мустаҳкам ишончга асосланган шахсий муносабатлар юқори даражада эканига алоҳида тўхталди. У икки қардош халқнинг ўзаро ҳамкорлиги қамраб олинмаган бирон-бир соҳа қолмаганлигини таъкидлади. 

Шунингдек, ташриф доирасида Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон Олий аудит органлари раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. 

Мулоқoтда томонлар ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Давлат аудити соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди. 

Шундан сўнг, Туркия Ҳисоб суди томонидан делегация аъзолари учун «Ахборот технологияларининг аудит жараёнига таъсири» мавзусида тақдимот ташкил этилди. Унда Туркияда масофавий назорат ва рақамлаштириш жараёнларининг хусусиятлари ҳақида маълумот берилди. 

Умуман олганда, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегациясининг Туркияга ташрифи давлат аудити, шу билан бирга, ахборот технологиялар, халқаро стандартларни жорий қилиш каби йўналишларда янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш ва туркий тилли давлатлар билан тажриба алмашиш имконини берди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ва Туркия Ҳисоб суди ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилди