Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш орқали ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланаётган, Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган юртдошларимиз қатори Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ўз фуқаролик бурчини адо этиб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Абдушукур Ҳамзаев сайловларда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва масъулияти эканини таъкидлаб, бугунги сайлов натижалари мамлакатимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
Т.Рўзиев,
ЎзА