Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш доирасида мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси кўмагида “Angren Charm Invest” ва Италиянинг “Antonio Couture” компанияси ўртасида тайёр чармни Италия ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

"Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирга қадар Италия компаниялари ва юртимиз корхоналари иштирокида терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини ошириш юзасидан видеоконференцалоқа шаклида бир қатор учрашувлар ўтказилган.

Бир неча ой давом этган қизғин музокаралар натижасида “Antonio Couture” ва “Angren Charm Invest” компаниялари ўртасида халқаро эксклюзив экспорт шартномаси имзоланди. Унга кўра, “Antonio Couture” компаниясига “Angren Charm Invest” корхонаси маҳаллий чарм маҳсулотларини чекланмаган хажмда нафақат Италия, балки Европанинг барча давлатларига экспорт қилишга келишди.

Бундан ташқари, “Antonio Couture” Ўзбекистон маҳсулотини Италия ва Европа бозорларида реклама қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, халқаро кўргазмаларда мазкур маҳсулотларни намойиш қилади ва “Angren Charm Invest” манфаатларини халқаро савдо майдонида ҳимоя қилади.  

Имзоланган шартноманинг яна бир афзаллиги – улгуржи экспорт билан бир қаторда, махсус технологиялар асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли чарм маҳсулотларини алоҳида буюртмаларга кўра экспорт қилиш белгиланган.  

Энди “Angren Charm Invest” корхонаси нафақат Италия ва Европа бозорига маҳсулотларини экспорт қилади, балки Ўзбекистоннинг ижобий имиджини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун эса корхона, албатта, технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини янада ошириши керак.  

Қайд этиш керакки, “Angren Charm Invest” корхонаси маҳсулотлари Италиядаги 14 та йирик компания, жумладан, “Masconi”, “Bauchi 1970”, “Karteliano” “Gozzini”, “DMS ITALIA”, “Delta Acque” кабилардан келтирилган технологиялар ёрдамида тайёрланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилган.

Шартномага кўра, Ўзбекистоннинг сифатли тайёр чарм маҳсулотларини экспорт қилиш жорий йилнинг март-апрель ойларидан бошланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон чарм маҳсулотлари Италия ва Европа бозорларига кириб бормоқда