Президент сайлови муносабати билан юртимизга ташриф буюрган кузатувчилар идора ва ташкилотларда бўлиб, сайловдаги кузатувлари билан бирга, ўз йўналишларида қатор муҳокама ва келишувларни амалга оширмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Баронесса Сатти билан учрашди.

А.Саидов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Суҳбат чоғида делегация аъзоларига мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Мулоқот давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти, халқаро дипломатик корпус вакиллари катта эътибор қаратаётгани, айниқса, бу жараён Буюк Британия давлати ва унинг сиёсатчилари томонидан алоҳида қўллаб-қувватланаётгани таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича ташкил этилган Парламент комиссияси инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

Б.Сатти 24 октябрь куни 5 та сайлов участкасида кузатув олиб борганини ва фақат ижобий ҳолатларни кузатганини маълум қилди.

Барча сайлов участкаларида байрамона муҳит ҳукм сураётгани, COVID-19 пандемиясига қарши барча чоралар кўрилгани, хусусан, сайлов участкасига кириш ва чиқиш учун алоҳида йўлакчалар ташкил этилганини эътироф этди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашдан иборат эканлигига, айниқса, навқирон авлодга беқиёс ғамхўрлик кўрсатилаётганига юқори баҳо бериб, республикада демократик ислоҳотларнинг боришини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашувда Буюк Британиянинг Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси нодавлат ташкилоти билан амалга оширилган лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ҳам келишиб олинди.

Томонлар Буюк Британия билан ҳар томонлама ва конструктив алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашди. Турли соҳаларда, жумладан, парламентлараро йўналиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида ишга солинмаган салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Буюк Британия парламентлараро ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди