“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан меҳнат фахрийлари ҳамда фонд тизими ходимлари учун Самарқанд вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Тадбир юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини тарғиб қилиш, иштирокчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи, Регистон майдони, Ислом Каримов зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси каби тарихий обидаларни зиёрат қилди ҳамда улар ҳақида маълумотларга эга бўлди.
Тадбир якунида иштирокчилар ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, бундай саёҳатлар руҳий кўтаринкилик ва жамоада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бу каби ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири