Бугун пойтахтимиздаги “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон - АҚШ бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда икки томон расмийлари, маҳаллий ва хорижий мутахассислар, ишбилармон доира вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, сармоявий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон-АҚШ савдо-иқтисодий муносабатлари изчил ривожланиб, қатор йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ҳам форум доирасидаги чиқишида мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий очиқлик АҚШ компаниялари учун муҳим имкониятлар яратаётганини қайд этди. Унинг фикрича, бу каби бизнес-форумлар икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали платформа вазифасини ўтамоқда.

Тадбир доирасида энергетика, агросаноат, ахборот технологиялари, саноат, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Форум иштирокчиларининг таъкидлашича, мазкур бизнес-форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ишонч ва ўзаро манфаатга асосланган янги шерикликни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бизнес-форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми янги ҳамкорлик имкониятларини яратди