Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти ва унинг мобил иловаси – izohli.uz ҳамда “Замонавий тилшунослик терминларининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тилида дефектология терминлари луғати”нинг тақдимоти ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу электрон ресурс ҳамда изоҳли луғатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги  “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.  

Тадбир аввалида сўзга чиққан Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Н.Холбўтаев бугунги кунда мамлакатимизда давлат тилида иш юритишни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг izohli.uz веб-сайти ва унинг мобил иловаси тақдимоти бошланди.  

“Izohli.uz” мобил иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Isystem partners” МЧЖ томонидан жамғарма маблағи ҳисобидан яратилган. Ушбу мобил иловада Ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари жой олган.  

Кейинги тақдимот филология фанлари доктори, профессор Дурдона Худойберганова бошчилигида тузилган “Замонавий тилшунослик терминларининг изоҳли луғати”га бағишланди.  

Таъкидландики, луғатни яратишда таниқли ўзбек тилшуносларининг асарларидан, хорижий илмий адабиётлар, турли лингвистик терминларнинг изоҳли луғатларидаги маълумотлардан фойдаланилган. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида луғат сўнгида когнитив тилшунослик, прагмалингвистика, лингвомаданиятшунослик, социолингвистика каби лингвистик соҳалар ва йўналишларнинг гуруҳлаштирилган тарздаги кўрсаткичи илова қилинган.  

Навбатдаги тақдимот филология фанлари бўйича фалсафа доктори Заҳро Урунова бошчилигида тузилган “Ўзбек тилида дефектология терминлари луғати”га бағишланди. Ушбу луғат бугунги кунда жуда ҳам зарурий луғат экани алоҳида таъкидланиб, луғатнинг яратилишидан нашр эттирилишигача бўлган босқичи ҳақида сўзлаб берилди.  

Тадбир иштирокчилари мобил илова ва луғатларга оид барча саволларга жавоб олди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили изоҳли луғатининг веб-сайти ва унинг мобил иловаси тақдимоти ўтказилди