Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти ўтказилди.

Ушбу янги луғат Президентимизнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида Давлат тилини ривожлантириш департаменти,  Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамкорлигида Ўзбек тилини  ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига чоп этилган.

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудовнинг сўзларига кўра,  ушбу янги луғат олдингиларидан  фарқли – олти жилдда чоп этилди. Аввалги луғатлар 5 жилддан иборат бўлган.

Лотин ёзувидаги олти жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминларни, бир неча шевада қўлланадиган сўзларни, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни ўз ичига олади.

Луғатнинг янги нашри 3000 дан зиёд янги луғавий бирликлар билан тўлдирилган. Улар ўзбек халқ шевалари, халқ сўзлашув тилидан ҳамда бошқа давлатлар билан ўзаро иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар натижасида ўзбек тилига хорижий тиллардан кириб келган сўзлардан иборат.  

–  “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” устида икки йил давомида меҳнат қилдик, – дейди филология фанлари доктори, профессор Дурдона Худайберганова. – Асосий мақсадимиз луғатдаги сўзларни бойитиш бўлди. Луғатни йиғишда иштирок этган ходимларимиз XX аср бошида жадидлар томонидан эълон қилинган бадиий адабиётларни, газеталарни ўқиб, луғатга керакли бўлган сўзларни йиғиб, ажратиб олишди. Биз бу сўзларни кўздан кечирганимизда республикамизда ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёси билан боғлиқ бўлган жуда кўп халқона сўзлар ҳали луғатга кириб улгурмаганини кўрдик ва ўша сўзларни луғатга киритдик.

[gallery-12154]

Шунингдек, луғат жуда кўп иллюстратив мисоллар билан бойитилган, сўзлар маъносининг изоҳлари такомиллаштирилган. Кейинги даврларда ўзбек тили луғавий таркибида содир бўлган маъновий ўзгаришлар кўрсатиб берилган.

Н.Раҳмонова,

Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти ўтказилди