Ўзбек миллий мусиқа меросини асраш мақсадида “Оҳанг” платформаси ишга туширилди
“Ўзтелеком” компанияси ҳамда WeDigital агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг анъанавий мусиқа санъатини асраш, ўрганиш ва кенг оммага етказишга қаратилган “Оҳанг” рақамли платформаси тақдим этилди.
Мазкур лойиҳа “Ўзтелеком”нинг янги бренд платформаси – “Барча учун технологиялар” концепциясининг илк амалий ташаббусларидан бири сифатида намоён бўлди.

Платформанинг очилиш маросимида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди. У ўз нутқида ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 1 июнь куни маданият ва санъат вакиллари билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилганини таъкидлади.

Лойиҳа замонавий технологиялар ёрдамида миллий маданий меросни сақлаш, уни кенг жамоатчиликка етказиш ва ёшлар ўртасида анъанавий мусиқа санъатига қизиқишни оширишга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА