АОКАда Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан мазкур марказнинг 2024 йилдаги фаолияти: ҳисобот ва натижаларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори Авазбек Шомуродов ўтган йил давомида мақом санъатини ривожлантириш, тарғиб қилиш ва келажак авлодга етказиш йўлида самарали фаолият олиб борилаётганини эътироф этди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросимизга эътибори туфайли мақом санъати янги босқичга кўтарилиб, халқаро миқёсда ҳам юксак эътирофга сазовор бўлмоқда.

Ҳисобот йилида Мақом маркази томонидан 1 минг 316 та маданий тадбирлар ташкил этилиб, уларга 430 минг нафардан ортиқ томошабин ташриф буюрди. Ушбу тадбирлар доирасида концерт дастурлари, ижодий учрашувлар ва ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилди.

Шунингдек, мақом санъати хорижий аудиторияга ҳам кенг тарғиб қилинди. Хусусан, 2024 йилда Мақом маркази томонидан Тожикистон, Озарбайжон, Венгрия, Латвия ва Литвада ўзбек мақом санъатини намойиш этиш мақсадида гастрол сафарлари уюштирилди.

Мақом санъати бўйича йирик халқаро тадбирлар ҳам юксак савияда ўтказилди. Жумладан, 27-30 июнь кунлари Зоминда ЮНЕСКО ва ICESCO шафелигида II Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтди. Унда 84 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

26-30 август кунлари Самарқандда ХIII Халқаро “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида Мақом маркази томонидан ташкил этилган мақом санъати ва миллий либосларга бағишланган тарихий кўргазмалар, халқ ҳунармандлари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Фестивалда 30 дан ортиқ мамлакатдан 85 га яқин оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан республика миқёсида 3 та ва халқаро даражадаги 1 та танлов ташкил этилди. 

Ўтган йилда Мақом маркази томонидан 4 та китоб нашр этилди. “Мақомлар нашидаси”, “Мақомлар фантазияси”, “Увайсийман”, “Консерт” деб номланган ноталар тўплами шулар жумласидандир. 

Мақом санъати халқимизнинг руҳий бойлиги ва миллий ғурурининг ёрқин тимсолидир. Мақом маркази жамоаси ушбу бебаҳо санъатни асраб-авайлаш, ривожлантириш ва келгуси авлодларга етказиш йўлида ўз фаолиятини изчил давом эттиради ва келгуси йилларда ҳам ушбу санъатни янада кенг тарғиб этиш мақсадида унинг намуналарини замонавий рақамли платформаларга жойлаштириш ва рақамлаштириш ишларини давом эттиради. Шунингдек, болалар учун махсус ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилган.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек миллий мақом санъати маркази фаолияти таҳлил этилди