Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Рон ван Руден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан учрашув ўтказди.
Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Халқаро валюта жамғармаси келишувларининг IV моддаси миссияси доирасида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат, хусусан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит ва фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари хусусида сўз борди.
Шунингдек, томонлар ер ислоҳотлари, хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари ҳамда мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида ўзаро алоқалар ва кўрилган масалалар юзасидан ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.