Озарбайжонда куйдирги касаллиги аниқланди
Озарбайжоннинг Самух туманида куйдирги касаллиги лабораторияда тасдиқланди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ва “ТƏБИБ” (Ҳудудий соғлиқни сақлаш бирликларини бошқариш ассоциацияси) маълумотларига кўра, вирус қорамол орқали юқтирилган.
Таъкидланишича, Ганжада 9 кишига мазкур касаллик ташхиси қўйилган ва ҳозирда улар изоляцияга олинган. Беморлардан лаборатория текшируви учун намуналар олинган.
Расмийлар касалликнинг жамоатчилик орасида тарқалиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидламоқда.
Куйдирги - бу “Bacillus anthracis” бактерияси келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. Вирус асосан, касал ёки ўлик ҳайвонлар, уларнинг тўқималари ёки айниган мол гўшти маҳсулотлари орқали юқади. Одамдан одамга юқиш жуда кам учрайди. Касаллик тери, ўпка ёки ошқозон-ичак шаклларида ўзини намоён қилиши мумкин. Тери куйдиргиси энг кенг тарқалган. Агар куйдирги эрта аниқланса, уни антибиотиклар билан даволаш мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА