Озарбайжонда 40 дан зиёд одам заҳарланди
Озарбайжон ғарбидаги Акстафа туманида тўй маросими иштирокчиларининг 40 дан ортиғи “заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб хабар тарқатди Республика озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги матбуот хизмати.
– Дастлабки текширув давомида Ашаги Гейжали қишлоғида бўлиб ўтган тўй пайти меҳмонлар уй шароитида, ҳарорат меъёрига амал қилинмай тайёрланган таомлар тановул қилгани аниқланди, – дейилган хабарда. – Егуликлардан лаборатория таҳлили учун намуна олинди.