Озарбайжон МБ ва ЖБ ҳамкорлиги муҳокама қилинди
АзерТАЖ хабар беришича, Озарбайжон Марказий банки раиси Толиҳ Козимов Жаҳон банкининг Жанубий Кавказ бўйича минтақавий директори Роланд Прайс бошчилигидаги делегация билан учрашган.
Муассаса матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот давомида ҳамкорлик ҳолати ўрганилиб, кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши, ўзлаштиришга қаратилган сармоявий лойиҳалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинган.
А.Маматов, ЎзА