Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамкорлиги кенгаймоқда
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовни қабул қилди.
Суҳбат чоғида сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва ўзаро савдо йўналишларидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий ўсиш суръати қайд этилди.
Энергетика, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва машинасозлик соҳаларида шериклик кўламини кенгайтириш учун салоҳият юқори экани таъкидланди.
Ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
ЎзА