“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида тизим ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган йиғилиш ташкил этилди. Унда 2025-йил 5-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида белгиланган асосий йўналишлар ва устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Жамиятда коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва хатарларни бошқаришга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ҳар бир ходимнинг шахсий манфаатлари Жамият манфаатларига қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш тизими такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, Жамиятда суғурта хизматларини рақамлаштириш, онлайн расмийлаштириш ҳамда тўлов тизимлари билан интеграция қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ёндашув тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг коррупцияни илдизи билан йўқотишда муҳим аҳамиятга эга экани яна бир бор таъкидланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзагросуғурта” АЖ тизимида коррупцияга қарши курашиш чоралари кучайтирилмоқда