Турли масалаларда таҳлил ва таклифларни илгари сурадиган олимлар, эксперт ёки бошқа соҳа вакиллари яхши англайдики, ҳар бир мулоҳаза юрт келажаги, ёш авлод тақдири учун мусаффо чашма вазифасини ўтайди. Бугунги кунда ўнлаб тилларда дунёга ўз сўзи билан чиқаётган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мамлакатимиз экспертлари салоҳиятини кенг жамоатчиликка намойиш этиб боришда баҳоли қудрат ҳаракат қилмоқда.

Бу эса жаҳон аҳлининг Янги Ўзбекистонга бўлган қизиқишлари ва ижобий ёндашувларини шакллантиришда муҳим қадамдир. Юртимизнинг таниқли олимлари, турли соҳа тадқиқотчиларининг бугунги ислоҳотларга муносабатлари ЎзАда ёритилгач, тўплам шаклида нашр этилаётгани ва бу ўзига хос манба вазифасини бажараётгани қувонарлидир.  

Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, профессор Қўнғиротбой Шариповнинг иқтисодиёт, халқаро муносабатлар ҳамда олий таълимни шакллантиришдаги таҳлиллари ўзига хос ўрин тутади. 

Унинг ЎзА орқали мунтазам аниқ далиллар, илғор ташаббуслар билан кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилаётган таҳлиллари бугун китоб ҳолида чоп этилди. “ЎзАдаги фикрлар: иқтисодиёт ва таълим ислоҳотлари” деб номланган мазкур китобда замон ва макон нуқтаи назаридан самарали тадқиқотлар натижалари жамланган.  

Китобда ижтимоий давлат ислоҳотларида фуқаролар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлашнинг аҳамияти, муҳандис мутахассисларнинг саноат ишлаб чиқариш тармоқлари, замонавий иқтисодиёт ривожишига қўшадиган ҳиссаси каби долзарб мавзуларга алоҳида ёндашилган.    

Бундан ташқари, 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг янги даврида стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари, юртимиз туризм соҳаси билан боғлиқ фаолиятнинг энг муҳим иқтисодий хусусиятлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва аграр соҳанинг тараққиёти, сув ва сув ресурсларини оқилона бошқариш каби кўп қиррали соҳаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган.  

Ўзбекистон ўзининг барча улкан дастурлари орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, яшил иқтисодиётга ўтиш каби халқаро лойиҳаларда ўз ташаббуси билан фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва БМТ минбарларида узоқни кўзлаган ҳолда иш олиб бормоқда.  

Эътиборли жиҳат – юртимизда ташкил этилган халқаро форумларда дунё олимлари томонидан турли мавзудаги маърузалар тайёрланади. Иқтисодий кўрсаткичларни ўзида мужассам этган ушбу тўпламда халқаро экспертларнинг таҳлиллари ҳамда фактларга таянилган.  

Мухтасар айтганда, юртимиздаги турли соҳалар ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар хусусидаги таҳлиллар жамланган ушбу тўплам олимлар, соҳа мутахассислари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.    

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЎзАдаги фикрлар: иқтисодиёт ва таълим ислоҳотлари” номли таҳлил ва таклифлар тўплами чоп этилди