Президент таълим муассасалари агентлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан машҳур таълим тадқиқотчиси Андреас Шляйхернинг “Жаҳон миқёсидаги таълим. XXI аср мактаб тизимини қандай барпо этмоқ керак?” номли китоби 5000 нусхада чоп этилди.

Ушбу китобни ўқиган китобхон юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга мактаб тизимлари нимаси билан фарқ қилиши, нима сабабдан таълим имкониятлари тенглигига эришиш бу қадар қийинлиги ҳамда самарадор тизим раҳбарини тарбиялаш ислоҳотини муваффақиятли амалга ошириш учун нималар зарурлиги каби саволларга жавоб олади. 

Шунингдек, таълим сиёсати ва тенг таълим имкониятлари, бешта етакчи таълим тизимларининг муваффақият омиллари, пилот лойиҳаларни жорий қилиш ва узлуксиз баҳолаш, тизим потенциалини ошириш каби мавзуларини ўз ичига олган. Бундан ташқари “Инвестицияларни оширгандагина таълимда ютуқларга эришиш мумкин”, “Синфда ўқувчилар сонини камлиги ҳар доим яхши натижаларга олиб келади”, “Таълимдаги ютуқ туғма иқтидорга боғлиқ” каби стериотипларни рад этиши ва аксини исботлаши билан ҳам аҳамиятли. 

Андреас Шляйхернинг ушбу асари таълим тизимига дахлдор барча учун таълимнинг мақсад ва моҳиятини чуқур англаш, ўз таълим тизимини ислоҳ қилаётган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш, таҳлил қилиш имконини беради. 

Агентлик раҳбари Ҳ.Умарова мазкур китобнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда таълим давлат сиёсатининг муҳим ва асосий бўғини ҳисоблангани боис, таълим тизимини трансформация қилиш, шунингдек, Ўзбекистонни рақобатбардош давлатга айлантириш мақсадида кўплаб ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

– Таълим тадқиқотчиси Андреас Шляйхернинг “Жаҳон миқёсидаги таълим. XXI аср мактаб тизимини қандай барпо этмоқ керак?” номли ноёб асари биз учун жуда муҳим аҳамиятга ва алоҳида қимматга эга. Зеро, унда келтирилган таълимдаги муаммолар бизнинг тизимда ҳам мавжуд. Асар мамлакатимиз таълим тизимини такомиллаштириш учун нафақат давлат миқёсида, балки мактаб даражасида самарали қарорларни қабул қилиш ҳамда таълим жараёнини XXI аср талаблари асосида ташкил этишда беминнат кўмакчи бўлишига ишонамиз, – дейди Ҳилола Умарова.  

Ушбу китоб юртимиздаги таълим ташкилотларига бепул тарқатилади. 

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб таълими тизимини ривожлантиришга бағишланган китоб ўзбек тилида нашр этилди