Марказий банкнинг хабар беришича, 2024 йилда банклар 58,8 минг фуқарога қарийб 17,1 триллион сўм ипотека кредити ажратди. Ипотека кредити олганлар сони ўтган 2023 йилга нисбатан 9,5 минг нафарга камайган.

Ипотека кредитлари ҳажмининг йиллик ўсиши 1,5 фоизгача пасайган. 2024 йилда ажратилган ипотека кредитлари 2023 йилга нисбатан 247 миллиард сўмга ёки 1,5 фоизга ўсган.  

Ажратилган ипотека кредитлари бўйича йиллик ўсиш кўрсаткичи 2022 йилдан буён секинлашмоқда. Хусусан, 2022 йилда ипотека кредитлари 2021 йилга нисбатан 31,9 фоизга ўсган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 14,8 фоизга, 2024 йилга келиб 1,5 фоиз фоизгача пасайди.  

Ўтган йил давомида ипотека кредити олувчилар сони 58,9 минг кишини ташкил қилди. 2023 йилда бу кўрсаткич 68,4 минг киши бўлган эди. Шундай қилиб, ипотека кредити харидорлари сони бир йилда қарийб 10 мингга камайган.  

Ипотека кредитларининг 66 фоизи бирламчи бозор учун ажратилган. Банклар ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 24,8 фоизни, Янги тартиб асосида ажратилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси эса 17,6 фоизни ташкил этган.  

Кредит олувчилар сони камайганига қарамай, битта ипотека кредитининг ўртача миқдори ошиб, 290,5 миллион сўмга тенг бўлди. 2023 йилда бу кўрсаткич 262,7 миллион сўмни ташкил қилган.   

Ипотека кредитларининг 66 фоизини эркаклар, 34 фоизини аёллар олган. Ёш тоифаси бўйича 31-50 ёшдаги аҳоли қатлами жами ипотека олувчиларнинг 68 фоизини ташкил қилган.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йилда ипотека кредитларининг 66 фоизи бирламчи бозор учун ажратилган