От йўрттириш бўйича Алина Шевцовага тенг келадигани йўқ
От йўрттириш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати юқори савияда ташкил этилди. “Universal Horses Stable” от спорт клубида ўтган мазкур мусобақада 40 нафарга яқин чавандозлар рақобатлашди.
Чемпионатнинг финал беллашувлари якунига кўра, “KYUR” дастури бўйича “A” тоифасида Алина Шевцова “Замперони” лақабли отида олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек у “B” тоифасида олтин ва бронза медалини ҳам қўлга киритди. “C” гуруҳида ўтказилган беллашувларда Ксения Раҳматуллаева, Ина Токмакова ва Светлана Цой чемпионат ғолиб ва совриндорларига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА