Осиё ўйинлари: Соҳил волейболидаги асосий рақибларимиз маълум
Японияда бошланган ХХ ёзги Осиё ўйинлари доирасида эркаклар ўртасидаги соҳил волейболи мусобақасининг дастлабки босқич мусобақалари учун қуръа ташланди.
Унга кўра, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланган терма жамоамиз аъзолари Дауилбаев/Толибаев жуфтлиги “Г” гуруҳидан жой олди.

Юртдошларимиз гуруҳ босқичида Хитой, Қозоғистон ва Япония вакилларига қарши баҳс олиб боради.
Осиё ўйинлари тизимидаги соҳил волейболи мусобақалари эртага, 20 сентябрь куни бошланиб, ўйинлар 26 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА