
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида спортчиларимиз яна бир олтин медални қўлга киритди.
Дзюдо бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Муроджон Йўлдошев финалда 73 килограмм вазн тоифасида япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Шунингдек, таэквондо баҳсларида Мадинабону Маннопова ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА