Осиё ўйинлари: Ҳумоюн Султонов бронза медали соҳиби
Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг теннис бўйича яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида ярим финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 та олтин, 21 та кумуш, 20 бронза жами 57 тага етди. Айни дамда делегациямиз умумжамоа ҳисобида ҳамон тўртинчи ўринда қолмоқда.


Жавоҳир Тошхўжаев,
Сарвар Ўрмонов (сурат),
Япония
ЎзА