"Осиё ўйинлари-2026": Футболчи қизларимиз Филиппин билан дуранг ўйнади
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «G» гуруҳидаги илк учрашувини Филиппин вакилларига қарши ўтказди.
Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 81-дақиқасида Меҳрибон Эгамбердиева ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Натали Кирстен Сим Коллинз Филиппин терма жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Якунда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, илк турдан сўнг Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ҳисобида 1 очкодан мавжуд. Энди жамоамиз гуруҳ босқичининг иккинчи турида 17 сентябрь куни Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА