Осиё чемпионатида 17 нафар вакилимиз чорак финалга чиқди
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида бугун, 3 апрель кунидан бошлаб чорак финал баҳсларига старт берилади.
Айни дамда ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар вакили етиб келган. Шунингдек, Ҳиндистон — 19, Қозоғистон — 17, Мўғулистон ва Хитой — 12, Япония — 10, Жанубий Корея ҳамда Хитой Тайпейи — 8, Иордания — 7, Тожикистон ва Таиланд — 6, Туркманистон ва Қирғизистон — 5, КХДР — 4, Бутан, Филиппин, Индонезия — 2, БАА билан Вьетнам терма жамоаларининг бир нафардан вакили ярим финал остонасида жанг қилади.

Маълумот учун, бугун Осиё чемпионати чорак финалида 3 нафар чарм қўлқоп устамиз ярим финал учун рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишинг:
-51 кг: Гулсевар Ғаниева - Ю Ву (Хитой),
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова - Намуун Монхор (Мўғулистон)
-55 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА