Осиё чемпионати: 7 нафар вакилимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Хусусан, бугун Осиё чемпионатида U19 ёш тоифасида чорак финал жанглари ўтказилади.
Унда Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар иқтидорли боксчиси турли вазн тоифаларида рингга кўтарилади. Улар Жанубий Корея, Индонезия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Сингапур вакилларига қарши баҳс олиб боради. Қуйида бугун рингга кўтариладиган чарм қўлқоп усталаримиз билан танишасиз:
50 кг: Ўткирбек Норқосимов — Жунсу Чои (Жанубий Корея);
55 кг: Элёр Рустамов — Пангеран Фебрузио (Индонезия);
60 кг: Муҳаммадризо Укимов — Умар Орусбаев (Қирғизистон);
70 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев — Муҳаммад Мамадалиев (Тожикистон);
75 кг: Сухроб Раҳматуллаев — Ҳамза Максатули (Қозоғистон);
80 кг: Аброрбек Шарипов — Бенжамин Ли (Сингапур);
85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев — Сунгҳун Лим (Жанубий Корея).
Эслатиб ўтамиз, куни кеча чемпионатнинг 23 ёшгача бўлган боксчилари ўртасида чорак финал жанглари ўтказилган. Унда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ярим финалга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА