Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев, сенаторлар, туман ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 Тадбирда мазкур бунёдкорлик ишлари аҳолига қулайлик яратиш, турмуш даражаси юксалтириш, ҳудуд қиёфасининг ўзгариши ва фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.  

 Маълумки, Нурафшон шаҳри Тошкент вилояти маъмурий марказига айлангани туфайли Ўрта Чирчиқ туман марказини ташкил этиш ва ижро этувчи ҳокимият органлари бўлим ва ташкилотларини кўчириш заруриятини юзага келган эди. Шу мақсадда “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 18 гектар ер майдони ажратилиб, унда туман марказини қуриш лойиҳаси тасдиқланди. Ўтган қисқа вақт мобайнида туманнинг бўлажак марказида ижтимоий соҳа объектлари замонавий ва миллий шаҳарсозлик режаси асосида қайта қурилди.    

 Хусусан, туман ҳокимлигининг 4 қаватли биноси ҳам замонавий қиёфада қад ростлади. Бу ерда соҳа мутахассислари фаолият юритиши учун қулай шароит яратилган. Барча хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланган. Эндиликда туман ҳокимлигига бирор юмуш билан келган фуқаролар бошқа ортиқча вақт сарфламасдан туманнинг бошқа корхона ва ташкилотларига бориши мумкин.  

 Ҳокимят рўпарасидаги 4 қаватли бино қайта реконструкция қилинганидан сўнг ўзгача қиёфага кирди. Эндиликда халқ энг кўп мурожаат қиладиган туман Давлат хизматлари маркази иш бошлади. Ушбу марказда кунига 400-500 нафаргача фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Шу ернинг ўзида электрон навбат олиш учун инфакиоск, 31 та қабул ойнаси, кутиш заллари, вақтни унумли ўтказиш учун мўъжазгина кутубхона, болалар майдончаси, буфет, адлия, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш туман бўлими, фаоллар зали, инвестрлар учун алоҳида хона, нотариал хизмат хоналари, банк шохобчаси ҳам жойлашган. Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси ҳам марказ биносида фуқароларни қабул қилишга доимо тайёр.  

 – Янги бинода хизмат кўрсатиш янада ортади, чунки тизим учун яратилган қулайликдан бағоятда миннатдормиз, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази директори Севара Ҳошимова. – Ушбу қулайликлар туфайли халқимизга тезкор хизмат қилишимизга ёрдам беради. Жорий йилнинг ўтган даврида 26 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 23 минг 858 таси бевосита марказимиз орқали амалга оширилди1936 нафар фуқаро давлат хизматларидан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланди. Бундан ташқари, ходимларимиз махсус автомашиналарда жойларга чиқиб, аҳолига хизмат кўрсатадиган бўлди.  

Шунингдек, туманнинг “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бинони замонавий даражада реконструкция қилиниб, туман Ахборот-кутубхона марказига айлантирилмоқда. Ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Developing construction” масъулияти чекланган жамият томонидан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда бинода пардозлаш ишлари якунига етиб қолган бўлиб, 2-қаватли бинода жами 12 та хоналар мавжуд. Бу ерда кейинчалик электрон кутубхона, компьютер хонаси, ўқиш ва анжуманлар залларидан иборат бўлади.  

Таъкидлаш лозимки, туманнинг барча корхона ва ташкилотларини ўзида жамлаган шаҳарча янгича қиёфа касб этмоқда. Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, ҳотира майдони, кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари ҳам бир-бирига ёнма-ён жойлашиб, ўзаро ҳамоҳанглик касб этади.  

Мутахассисларнинг қайд этишича, кейинги йилларда туман марказида аҳоли, айниқса, ёшлар учун барча шароит яратиш мақсадида ажратиладиган 2 гектар майдонда истироҳат боғи, Баркамол авлод маркази, Болалар ва ўсмирлар спорт маркази, Мусиқа ва санъат мактаби, Маданият маркази барпо этилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, қисқа вақтда кўп қаватли уй-жойлар ҳам қурилиб, эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга топширилади.  

Тадбир иштироқчилари биноларнинг ошчилиш маросимидан сўнг туман ҳокимлиги ва туман Давлат хизматлари маркази биноларида яратилган шароит билан танишди. Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматлар турлари билан қизиқиб, иш жараёнини кўздан кечирди.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқ туманининг янги маркази маъмурий бинолари фойдаланишга топширилди