Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишларни давом эттириш Марказий Осиё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Аввало, Ўзбекистоннинг ўзи ушбу йўналишдаги аниқ лойиҳаларни фаол излаб топиб, амалга оширишда пешқадамлик қилгани баробарида, бу жараёнга халқаро ҳамжамиятни ҳам жалб этмоқда.

Бугун давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббуслари ортидан Оролбўйи ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини яхшилаш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида қишлоқ аҳолисига муқобил даромад манбаи сифатида сув тежовчи технологиялар ўрнатиб берилди.

Ҳар бир туманда 15 тадан оилага жами 45 та томчилатиб суғориш тизимларининг ўрнатилиши Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолига енгиллик яратди, дейиш мумкин. Жумладан, бу технологиялар ўсимликни суғоришни автоматлаштириш, сув ва минерал ўғитлар учун сарф-харажатларни 40-50 фоизга камайтириш, шунингдек, турли ўсимлик касаллигининг олдини олиш ва тупроқ намлигини сақлаш имконини бериб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Ўсимликларни суғоришда қўл меҳнати сарфланмаслиги аҳолининг анча вақтини тежашга ёрдам бераётгани қувонарли. Ушбу ускуналар ФАО томонидан БМТ Тараққиёт Дастури ва БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСEФ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Оролбўйи ҳудудини яшил ва инновацион ривожлантириш орқали ёшларнинг ёрқин келажак сари ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўрнатиб берилди.

Қайд этиш керак, лойиҳа БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фонди томонидан молиялаштирилмоқда.  

Оролбўйи минтақасининг иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва табиий ресурслар деградацияси салбий таъсирига кўпроқ мойиллиги барчага маълум. Бу турдаги суғориш усулининг сабзавот ҳосилдорлигига таъсири бўйича тадқиқотлар натижасига кўра, ҳосилдорлик бошқа усулда суғоришга нисбатан ўртача 1 метр квадрат жойдан 20 фоизга юқори бўлади.

Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида ўрнатилган томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш борасида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларда ушбу суғориш тизимига қизиқиш ортди.

Маълумки, ФАО томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш учун қатор ишлар олиб борилди. Хусусан, Кегейли ва Қораўзак туманларидан 45 та аёлга тикув машинаси беғараз етказиб берилиб, уларнинг даромадларини ошириш мақсадида тикувчилик, касаначилик ва маркетинг асослари бўйича дарслар ўтказилди.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйи қишлоқ аҳолиси ерларида сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда