Сурхондарё вилоятида умумтаълим мактабларининг 6-10 синф ўқувчилари ўртасида “Жадидлар изидан” мамлакат танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Китоб мутолааси ва китобхонликни кенг тарғиб этиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, буюк жадид аждодларимиз, ёзувчи ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганишга йўналтирилган тадбирнинг Ангор тумани босқичи ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.
Унда танловнинг мактаб ва сектор босқичларида ғолиб бўлган 94 ўқувчи тест синови ҳамда савол-жавоблар асосида ўзларининг билим, маҳорат ва қобилиятини кенг намойиш этди.
Якунда 6-8 синфлар ўртасидаги баҳсда 44-мактаб ўқувчиси Миржалол Тўхтамишев ва 9-10 синф ўқувчилари ўртасида энг юқори балл тўплаган 3-мактаб ўқувчиси Рухсора Эргашева биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири