Гулистон шаҳрида жойлашган кўриш имконияти чекланганлар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” 11-мактаб-интернати ўқувчилари жорий ўқув йилини яхши натижалар билан якунлади. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар учун якунланган ўқув йили ютуқларга бой бўлди.

Битирувчи синф ўқувчиларидан икки нафари умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатни қўлга киритган бўлса, яна бир нафар ўқувчи ихтисослашган мактаб-интернатлар ўртасидаги асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. Бу каби натижалар ушбу таълим муассасасида амалга оширилаётган самарали ўқув-тарбия ишларининг ютуқли ифодасидир.

[gallery-23720]

Ўқувчилардан бири – Мухлиса Сулаймонова она тили ва адабиёти фанидан миллий сертификат учун ўтказилган имтиҳонда иштирок этиб, “С” даражадаги сертификатга эга бўлди. Унинг бу ютуғи нафақат шахсий, балки мактаб жамоаси учун ҳам ифтихорли воқеадир. Кўриш имконияти чекланган бўлишига қарамай, Мухлиса каби ўқувчилар яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз салоҳиятини тўла намоён этмоқда.

Мазкур ютуқлар фақатгина битирувчиларнинг шахсий ҳаракати эмас, балки педагоглар, ота-оналар ва бутун таълим жамоасининг ҳамжиҳат меҳнатининг натижасидир. Шу сабабли мактаб раҳбарияти келгусида ҳам бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

“Нурли маскан” ўқувчилари бугун келажакка ишонч билан қараб, нафақат билимда, балки ҳаётда ҳам ғолиб бўлишга қодир эканини амалда исботламоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5ND1yfIi5jw" title="O‘quv yili muvaffaqiyatli yakunlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув йили муваффақиятли якунланди (+видео)