Хабарингиз бор, “Ёшлар оромгоҳи”да ташкилотлар раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари учун уч кунлик семинар ташкил этилган.
Ушбу тадбир, энг аввало, 2024 йил давомида ёшлар сиёсатига доир амалга ошириши лозим бўлган 8 йўналишда ишлаб чиқилган дастурларни муҳокама қилишга қаратилган.
Ёшлар билан ишлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, истиқболли ёш кадрларни тайёрлаш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ёш ходимларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, масъул раҳбарга бириктирилган “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш тизимини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифалар ўрганилди.
Семинарнинг биринчи кунида “ташкилотларда волантёрлик фаолиятини ривожлантириш”, “бошқарув омиллари: ташкилотда ходимлар бошқарувининг ички ва ташқи омиллари”, “ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш” мавзуларида тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, ёшлар лидерларига “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, тоифалар билан ишлаш, муаммоларни тизимли ўрганиш ва бириктириш механизмлари кўриб чиқилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/FBDLw-iRnT8?si=kQC-avLnv3EOIcnI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ўқув семинар давом этмоқда.
Беҳруз Худойбердиев,
Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА